
Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши бутун Европанинг иқтисодий барбод бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум қилди.
“Бу Европанинг иқтисодий ўз ўзидан йўқ бўлиб кетишини англатади. Ва биз бу йўналиш сари боряпмиз”, - деди Болгария етакчиси NTV телеканали эфирида.
Радев яқинда Украинага ҳарбий ёрдам юборишни маъқуллаган Болгария парламентини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Болгарияни можарога жалб этиш “хавфли қадамдир”. Болгария президенти бунга ўхшаш кўмак хатарларга сабаб бўлишини таъкидлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар