Тан олинмаган Жанубий Осетия республикаси байроғи / Фото: Picture Alliance
17 июлга белгиланган, тан олинмаган Жанубий Осетия республикасининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдум «референдумга қўйилган масаланинг ҳуқуқий оқибатлари ноаниқлигини инобатга олган ҳолда»қолдирилди. Бу ҳақда ўзини мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетия раҳбари Алан Гаглоевнинг 30 май, душанба куни эълон қилинган фармонида айтилган.
24 май куни инаугурациядан сўнг лавозимга киришган Гаглоев ўз фармони билан аввалги президент Анатолий Бибиловнинг 13 майдаги референдум ўтказиш ҳақидаги фармонини бекор қилди. Гаглоевнинг фармонида, шунингдек, Жанубий Осетия ва Россия Федерациясининг интеграцияси билан боғлиқ «барча масалалар бўйича Россия томони билан маслаҳатлашувлар ўтказиш» зарурлиги айтилган.
Аввалроқ, 24 май куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Жанубий Осетия референдумини ташкил этиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаётганини маълум қилганди. Референдум ўтказиш ташаббуси қонуний йўл билан якунланиши керак, шу жумладан, «қонун-қоидаларни ўйлаб кўриш» керак, деди Песков.
2008 йил 26 августда Грузиядаги «беш кунлик уруш»дан кўп ўтмай, Россиянинг ўша пайтдаги президенти Дмитрий Медведев Россия Федерацияси томонидан Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўшандан бери Жанубий Осетия раҳбарияти Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш режасини бир неча бор эълон қилган. Жанубий Осетиянинг Грузиядан мустақиллигини Россиядан ташқари дунёнинг бир неча давлатигина тан олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар