2 574
Россия Давлат думасига Литва мустақиллигини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
Фото: «ТАСС»
Россия Давлат думасига «СССР Давлат кенгашининг «Литва Республикаси мустақиллигини тан олиш тўғрисида»ги қарорини бекор қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди, деб хабар бермоқда DW. Қонунчилик фаолиятини таъминлаш тизими маълумотлар базасига қараганда, қонун лойиҳаси 8 июнь, чоршанба куни рўйхатдан ўтказилган.
У Давлат думаси раиси Вячеслав Володинга йўналтирилган.
Ҳужжат «Ягона Россия»дан депутат Евгений Фёдоров томонидан таклиф қилинган. Қонун чиқарувчи талқинига кўра, қарор Литванинг НАТОга «аъзолигига қарши чиқиш имконини беради».
Кремлдагилар депутатнинг ташаббусидан хабардор эмас
Фёдоровнинг фикрича, мустақилликни тан олиш чоғида СССРнинг «Иттифоқ республикасининг чиқиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги қонуни бузилган, чунки Литвада совет иттифоқи таркибидан чиқиш ҳақида референдум ўтказилмаган.
- Россия СССРнинг қонуний давомчиси ҳисобланади. НАТО низомининг олтинчи бандига мувофиқ эса «баҳсли юридик субъектлар альянсда қола олмайди», — дея қайд этди Фёдоров.
Айни вақтда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль «Ягона Россия» вакилининг таклифидан хабардор эмаслигини маълум қилди.
Литванинг мустақиллигини СССР Давлат кенгаши Горбачёв раислигида тан олган
1990 йил 11 март куни Литва ССР Олий кенгаши давлатни Литва Республикаси деб қайта номлаш тўғрисида қонун чиқарди ва Литва мустақиллиги қайта тикланиши ҳақидаги актни эълон қилди. 1991 йил 6 сентябрда СССР Давлат кенгаши Михаил Горбачёв раислигида Литва мустақиллигини тан олди. 2004 йилда мамлакат НАТО ва Евроиттифоққа аъзо бўлди.
Литва Москвага қарши санкциялар кучайтирилишига қарши чиқмоқда, май охирида эса ҳатто Украина донини олиб чиқиш мақсадида Қора денгизни Россия қамалидан чиқариш учун ҳарбий-денгиз коалицияси тузишни таклиф қилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас