АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзинпин телефон мулоқоти ўтказди. Ушбу мулоқот икки соат давом этди. Бу йил бошидан бери икки сиёсатчининг бешинчи телефон мулоқотидир. Си Цзинпин Байден билан суҳбатда Тайван масаласи ҳақида гап очган.
«Олов билан ўйнаган киши, албатта, ўзини ёқиб юборади», дея Си Цзинпиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Синхуа».
У AҚШ томонини «ягона Хитой» сиёсатига риоя қилишга чақирди ва Хитой ўз суверенитетини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ расмий Пекин АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи бўйича баёнот берган. Жумладан, Хитой мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэй Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрса, Хитой ҳарбийлари қўл қовуштириб ўтирмаслиги ҳақида огоҳлантирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?