Хитойда робот-итлар учун 1 000 даража иссиқликка чидамли ҳимоя кийими яратилди (видео)

Дунё2 дақиқа ўқиш13
Хитойда робот-итлар учун 1 000 даража иссиқликка чидамли ҳимоя кийими яратилди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитойлик муҳандислар робот-итлар учун 1 000 даража Селсийгача бўлган иссиқликка чидамли, аерокосмик материаллардан тайёрланган махсус ҳимоя кийимини ишлаб чиқди.
  • Сзянсу провинсиясининг Сучжоу шаҳридаги ёнғин-қутқарув бўлинмасида ўтказилган синовда робот олов ичида 10 дақиқа давомида шикастланмасдан ҳаракатланиб, ўзининг барқарорлигини намойиш этди.

Хитойлик муҳандислар робот-итларни 1 000 даража Цельсийгача бўлган ҳароратдан ҳимоя қила оладиган махсус кийим ишлаб чиқди. У билан жиҳозланган робот-ит олов ичида 10 дақиқа давомида ҳаракатланиб, синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Хитойнинг Science and Technology Daily нашри хабар берди.

Қайд этилишича, синов 25 ноябрь куни Цзянсу провинциясининг Сучжоу шаҳридаги ёнғин-қутқарув бўлинмасида ўтказилган. Тажриба давомида сомон, кўмир ва бензин ёрдамида кучли олов ҳосил қилиниб, махсус ҳимоя кийими кийдирилган робот-ит шу ҳудудга юборилган.

Робот олов ичида бемалол ҳаракатланган, йўналишини ўзгартирган ва маълум вақт бир жойда турган. 10 дақиқадан сўнг у оловдан шикастланмасдан чиққан. Синовдан кейин унинг ҳаракати барқарор қолган, батарея жойлашган қисмдаги ҳарорат тахминан 43 даража, бўғим моторларида эса 70 даража атрофида бўлган.

Olov oldida to'rt oyoqda turgan va qisman yonayotgan g'ayritabiiy qora haykal.

Ҳимоя кийими қандай ишлайди?

Мутахассислар ишлаб чиққан махсус кийимнинг қалинлиги атиги 5–6 миллиметрни ташкил этади. У бир нечта қатламдан иборат бўлиб, ташқи қисми оловга чидамли, ички қатламлари эса иссиқликни ўтказмаслик, ютиш ва қайтариш вазифасини бажаради.

Ушбу технологияни яратишда Хитойнинг «Чанчжэн-5» (Long March 5) ракета-ташувчиси учун ишлаб чиқилган аэрокосмик иссиқликдан ҳимоя материалларидан фойдаланилган.

Дастлабки синовларда робот-итнинг танаси ҳимояланган бўлса-да, резина оёқлари олов таъсирида ёна бошлаган. Шундан сўнг муҳандислар резина таркибига оловга чидамли ва иссиқликни қайтарувчи материалларни қўшиб, оёқ қисмини ҳам такомиллаштирган.

Робот-ит ёнғин пайтида қандай вазифаларни бажаради?

Махсус ҳимоя кийими билан жиҳозланган робот-ит нафақат юқори ҳароратга чидайди, балки қалин тутун орасида ҳам атроф-муҳитни кузатиш имкониятига эга. У лазерли тасвирлаш технологияси ёрдамида тутун ичидаги объектларни аниқлай олади.

Шунингдек, қурилма 5G алоқаси ва видеоузатишнинг захира тизими билан жиҳозланган. Ишлаб чиқувчилар маълумотига кўра, у 30 қаватдан баланд бинолар ичида ҳам масофадан бошқарилиши ва юқори сифатли тасвирларни узатиши мумкин.

Мутахассислар мазкур технология ёнғин ўчирувчилар бино ичига киришидан олдин олов манбасини аниқлаш, тутун босган ҳудудни текшириш ва ичида қолиб кетган одамларни топишда ёрдам беришини кутмоқда.

Лойиҳа муаллифлари бундай робот-итлар ёнғин ҳолатларининг тахминан 95 фоизида қўлланилиши мумкинлигини билдирган. Ҳимоя кийими учун ишлатиладиган материални оммавий ишлаб чиқаришга тайёрлаш ҳам режалаштирилган. Келгусида ундан ёнғин ўчирувчиларнинг махсус кийимларини тайёрлашда ҳам фойдаланиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Хитойлик жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирган ўзбекистонлик суррогат она вафот этди
  2. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  3. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  4. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  5. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  6. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  7. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  8. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  9. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  10. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!