Фото: Reuters
Вьетнам дунёнинг етакчи туристик йўналиши сифатида World Travel Awards мукофотига сазовор бўлди. Бу мамлакат соврин учун курашда Арманистон, Бразилия, Миср, Греция, Япония ва Саудия Арабистонини ортда қолдирди. Ғолиблар жума куни кечқурун Уммонда бўлиб ўтган Grand final гала-концертида эълон қилинди.
Вьетнамда ЮНЕСКО томонидан тан олинган 8 та жаҳон мероси объекти жойлашган: Фонг Нха-Ке Банг миллий боғи, Май Сон ибодатхонаси, Хойан қадимий шаҳри ва Ҳюе ёдгорликлари мажмуаси, Ҳалонг кўрфази, Транг Ан ландшафт мажмуаси, Тҳанг Лонг император қалъаси ва Хо сулоласи қалъаси.
Сўнгги йилларда ушбу объектлар нуфузли сайёҳлик журналлари томонидан кўплаб мақтовларга сазовор бўлди. Шунингдек, Вьетнам пойтахти Ҳаной «дунёнинг етакчи дам олиш маскани» сифатида тан олинди.
Узунлиги 150 метр ва эни 12,8 метр бўлган, шиша тола ва тўр симидан ясалган улкан қўллар кўринишидаги Дананг «Олтин кўприги» дунёдаги энг машҳур туристик кўприк сифатида мукофотга сазовор бўлди.
World Travel Awards 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, саёҳат ва сайёҳлик саноатида эришилган ютуқларни тақдирлайди. Бу соврин «саёҳат индустриясининг «Оскар» мукофоти» деб ҳам номланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди
Илон Маск чипи яна бир кўнгиллининг миясига ўрнатилади