date

Жонсон: «Французлар уруш бўлишига ишонишмаган ва немислар Киевнинг таслим бўлиши яхшироқ деб ўйлашган эди»

Жонсон: «Французлар уруш бўлишига ишонишмаган ва немислар Киевнинг таслим бўлиши яхшироқ деб ўйлашган эди»
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон CNN Portugal телеканалига берган интервьюсида иттифоқчилари Россия агрессияси бошланганидан сўнг, февраль ойида уруш истиқболларига қандай қараганлиги ҳақида гапирди.

«Бу жуда катта зарба бўлди... Биз рус қўшинларининг тактик гуруҳлари тўпланишини кузатдик, аммо турли давлатлар бошқача муносабатда бўлишди», деди Жонсон.

«Германия қачонлардир уруш бўлса, тезда тугатиб, Украина таслим бўлгани маъқул, деб ўйлаган эди», деди Жонсон.

«Французлар сўнгги дақиқагача бунга ишонишмади», - дея қўшимча қилган у.

Жонсон ўша пайтда бош вазири Марио Драги бўлган Италия ҳукуматини танқид қилди.

Улар Россия углеводородларига қарамликлари туфайли бошқа давлатларнинг позициясини қўллаб-қувватлай олмаслигини айтишди, дейди Британия собиқ бош вазири.

Унинг таъкидлашича, Россия раҳбари Россия ва Украинанинг гўёки «бирлиги» туфайли «рус танкларининг стволлари Украинада гуллар билан безатилади» деб ўзини алдаган.

«Шаҳарлар вайрон бўлди, ўн минглаб бегуноҳ тинч аҳоли шафқатсиз бомбардимонларда ҳалок бўлди. Мактаблар, болалар боғчалари ва касалхоналарга ҳужумлар. Путин қўшинлари ортга чекинган ҳамма жойда биз унинг ҳарбий жиноятларининг далилини кўрамиз: мунтазам зўравонлик, қийноқ камералари, миналар ва уларни топиб олган тинч аҳолини майиб қилиш учун мўлжалланган тузоқлар», — деди Жонсон Ғарб давлатларини Украинага ёрдам беришдан тўхтамасликка чақириб.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жонсон: «Французлар уруш бўлишига ишонишмаган ва немислар Киевнинг таслим бўлиши яхшироқ деб ўйлашган эди»