06:30 / 03.12.2022
1 421

Украина элчихоналарига ҳайвонлар кўзи солинган пакетлар юборилди

Украина элчихоналарига ҳайвонлар кўзи солинган пакетлар юборилди
Фото: lb.ua
Украинанинг Венгрия, Нидерландия, Полша, Хорватия, Италия ва Австриядаги элчихоналарига, шунингдек, Неапол, Краков ва Брнодаги консулликларига ҳайвонларнинг кўзи солинган қонли пакетлар жўнатилган. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги спикери Олег Николенко маълум қилди.

«Испаниядаги терактдан кейин Украинанинг Венгрия, Нидерландия, Полша, Хорватия, Италия ва Австриядаги элчихоналарига, шунингдек, Неапол, Краков ва Брнодаги консулликларга ҳайвонлар кўзи солинган қонли пакетлар жўнатилди. Биз бу жўнатмаларнинг мақсадини ўрганяпмиз.

Элчининг Ватикандаги квартирасига кириш жойида вандализм акти содир қилинди. Қозоғистондаги элчихона миналаштирилгани ҳақида хабар берилди, кейинчалик бу тасдиқланмади. Қўшма Штатлардаги элчихонага Украина ҳақидаги танқидий мақоланинг нусхаси келди. Бошқа конвертлар сингари, бу хат ҳам Европанинг бир давлати ҳудудидан жўнатилган
», — деди Николенко.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба сўзларига кўра, бу Украина элчихоналари ва консулликларини террор қилиш ва қўрқитишнинг яхши режалаштирилган кампанияси. Украинанинг барча элчихоналари ва консулликлари кучайтирилган хавфсизлик чоралари режимига ўтказилди, деди вазир.

30 ноябр куни Украинанинг Испаниядаги элчихонасига бомба солинган пакет жўнатилган ва уни очишга уринган ходим портлаш оқибатида жароҳат олган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина элчихоналарига ҳайвонлар кўзи солинган пакетлар юборилди