
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский Telegram-каналидаги видеомурожаатида Донбассдаги вазият Украина ҳарбийлари учун оғирлигича қолаётганини айтди.
«Бахмут, Кременная ва Донбассдаги бошқа ҳудудлар ҳозир максимал куч ва концентрацияни талаб қилмоқда. У ерда аҳвол қийин, оғриқли», — деди у.
Бахмут Донецкдан 60 км шимолда жойлашган. Россия Мудофаа вазирлиги ва ДХР расмийлари декабрь ойи бошидан бери шаҳар ҳудудидаги ҳужумлар ҳақида хабар бериб келмоқда. Аввал Зеленский Бахмутдаги жангларни мамлакат Қуролли кучлари учун «қайноқ ва энг оғриқли» жанглардан бири сифатида баҳолаганди. 20 декабрь куни Зеленский шаҳарга ташриф буюриб, уни мудофаа қилаётган Украина ҳарбийлари билан учрашди.
Кременная шаҳри Северодонецк вилоятида ЛХР ғарбида жойлашган. Россия армияси апрель ойида уни назорат остига олгани ҳақида хабар берган эди. Кременная яқинида бир неча ойдан бери жанглар давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар