Жасур Умировнинг фарзанди билан катерда юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео кескин баҳсларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда хонанда Жасур Умировнинг ёш фарзанди билан катерда юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода
боланинг қутқарув нимчасисиз экани ҳам эътибор тортган.
Катердаги ҳолатни кўрган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари боланинг хавфсизлиги юзасидан турли фикрларни билдирди. Айниқса, сув транспортида ҳаракатланиш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган-қилинмагани муҳокама марказига чиқди.
Видеодаги ҳолат тегишли мутахассислар эътиборидан ҳам четда қолмади.
Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари ҳамда ИИВ Туризм полицияси ходимлари хонанда билан профилактик суҳбат ўтказди.
Мутахассислар сув транспортидан фойдаланишда, айниқса, вояга етмаган болалар билан ҳаракатланаётганда хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлаган.































Изоҳлар 0
…