Астанада блогер билан рақсга тушган икки туристик полиция ходимаси ишдан бўшатилди (видео)

Астанада блогер билан рақсга тушган икки туристик полиция ходимаси ишдан бўшатилди (видео)

Қозоғистон пойтахти Астанада икки нафар туристик полиция ходимаси мисрлик саёҳатчи блогер Аҳмед Ҳаггагович билан тушган видеоси ортидан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Astana TV хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода «Хон Шатыр» савдо-кўнгилочар маркази яқинида полиция формасидаги икки ходима блогер билан бирга рақс ҳаракатларини бажараётгани акс этган. Видеонинг бир қисмида блогер ходималардан бирини қўлига кўтариб, айлантирган.

Видео тарқалганидан сўнг Астана шаҳар полиция департаменти хизмат текшируви ўтказган. Текширув якунларига кўра, ходималар хизмат вазифаларини бажариш вақтида хизмат этикаси ва полиция ходимларига қўйиладиган хулқ-атвор талабларини бузган, деб топилган. Шундан сўнг ҳар икки ходима ички ишлар органларидан бўшатилган.

Полиция департаменти ходимлар хизмат вақтида ва форма кийган ҳолда профессионал масофани ҳамда белгиланган муомала маданиятини сақлаши кераклигини таъкидлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар