Бухоролик 3 ёшли Муҳаммад Алининг орзуси ушалди: севимли хонандаси Хчо унинг ёнига келди

Бухоролик уч ёшли Муҳаммад Алининг оддийгина бир орзуси бор эди — севимли қўшиғини унга ҳавас қиладиган хонанда билан бирга куйлаш. Ижтимоий тармоқларда унинг қўшиқ куйлаётган видеоси 30 миллион марта томоша қилингач, бу кичик мухлиснинг ҳикояси Россия телевидениесигача етиб борди.
Муҳаммад Алининг қўшиқ куйлаётган видеоси интернетда жуда катта қизиқиш уйғотди. Унинг самимий ижроси миллионлаб томошабинлар эътиборини тортди.
Бу воқеа машҳур телебошловчи Андрей Малахов олиб борадиган "Юракдан чиққан қўшиқлар" дастурига ҳам етиб борди.
Аммо ҳикоянинг энг ҳаяжонли қисми ҳали олдинда эди. Кичкина боланинг орзуси учун унинг ҳавас қиладиган хонандаси Хчо дастурга ташриф буюрди.
Шу тариқа Бухоролик Муҳаммад Али севимли қўшиғини ўзи ҳавас қиладиган санъаткор билан бирга куйлаш имконига эга бўлди.































Изоҳлар 0
…