Истанбулда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Истанбулнинг Умрания туманида икки нафар ўзбекистонлик аёл — 36 ёшли Дурдона Ҳакимова ва 32 ёшли Сайёра Эргашалиеванинг ўлимида айбланган Дилшод Турдимуродов ҳамда Ғофуржон Камолхўжаевга 11 сентябрь куни суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Истанбул оғир жиноятлар бўйича суди уларни оғирлаштирувчи ҳолатларда қотиллик содир этганликда айбдор деб топиб, ҳар бирига икки марталаб умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Бундан ташқари, аёлларнинг уйида ўғрилик қилгани учун судланувчиларнинг ҳар бирига яна икки марта 7 йилдан, жами 14 йил қамоқ жазоси берилди.
Тергов маълумотларига кўра, жиноятлар 2026 йил январь ойида Истанбулда содир этилган. 24 январь куни шаҳардаги чиқинди контейнерларидан биридан аёлнинг бўлакланган жасади топилган. Кейинчалик тергов жараёнида бошқа ўзбекистонлик аёл ҳам айни хонадонда ўлдирилгани аниқланган.
Суд жараёнида айбланувчилар воқеаларга оид турли кўрсатмалар берган. Улардан бири қотилликлардан бирини ёлғиз содир этганини билдирган бўлса, иккинчиси қилган ишидан пушаймонлигини айтган.






























Изоҳлар 0
…