Сеул осмонида Ўзбекистон байроғи: кутилмаган манзара барчанинг эътиборини тортди

Сеул осмонида Ўзбекистон байроғи: кутилмаган манзара барчанинг эътиборини тортди

15 сентябрь куни Сеул аҳолиси осмонида ноодатий манзарага гувоҳ бўлди. Жанубий Корея пойтахти узра Ўзбекистон байроғи рангларидаги дирижабль парвоз қилди. Мовий, оқ ва яшил ранглар уйғунлиги мегаполис осмонида ўзига хос кўриниш ҳосил қилди.

Дирижаблнинг Сеул осмонида пайдо бўлиши Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи арафасига тўғри келди.

Мазкур рамзий ташаббус орқали Сеул аҳолиси ва шаҳарга ташриф буюрган хорижликларга Ўзбекистонни яна бир бор танитиш, мамлакатнинг миллий қадриятлари ва давлат рамзларини намойиш этиш мақсад қилинган.

Сеул осмонидаги Ўзбекистон байроғи икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг рамзий ифодасига айланди. Сеул дунёнинг энг йирик ва технологик жиҳатдан ривожланган шаҳарларидан бири ҳисобланади. Ана шундай замонавий мегаполис осмонида Ўзбекистон байроғи рангларининг намоён бўлиши эътиборли манзарага айланди.

Бу ташаббус икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги ва истиқболли босқичга кўтарилаётганини ифодаловчи рамзий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар