
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат хавфсизлик кучларини келаси йилга тайёрлаётганини ва бу ҳал қилувчи йил бўлиши кераклигини айтди.
«Бу ҳал қилувчи йил бўлиши керак. Биз қишда қандай хавф-хатарлар борлигини тушунамиз, баҳорда нима қилишимиз кераклигини тушунамиз, яъни бутун мудофаа ва хавфсизлик сектори қандай натижалар кўрсатиши кераклигини тушунамиз», – дейди Зеленский.
Шунингдек, Украина президенти бу ҳафта Украина учун сиёсий нуқтаи назардан муҳим бўлишини айтиб, яқин келажакда Олий Радага Украинанинг ташқи ва ички аҳволи бўйича йиллик мурожаатни етказишга ваъда берди.
«Келгуси йилга қадам қўймоқдамиз ва миллий мақсадларимиз ҳақида умумий тушунчани сақлаб қолишимиз керак. Албатта, бу бизнинг еримизни душмандан озод қилиш билан бир қаторда Украинани тиклаш, халқимизнинг ўз ватанига қайтиши. Украина учун дунёда янги имкониятлар очиш – буларнинг барчаси яқин келажак учун вазифалардир», – дея қўшимча қилди Зеленский. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.