Сўз устаси Валижон Шамшиев яна бир бор ота бўлди: 13 фарзанди дунёга келди

Сўз устаси Валижон Шамшиев яна бир бор ота бўлди: 13 фарзанди дунёга келди

Таниқли сўз устаси ва актёр Валижон Шамшиев оиласида яна бир қувончли воқеа юз берди. Санъаткор яна бир бор ота бўлди. Бу сафар оилада қиз фарзанд дунёга келди.

Хушхабарни актёрнинг рафиқаси Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди. У оиласида янги меҳмон — қизалоқ дунёга келганини билдирган.

Ҳозирча чақалоққа қандай исм қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Валижон Шамшиев — кўп фарзандли санъаткор

Валижон Шамшиев кўп фарзандли санъаткорлардан бири сифатида танилган. 2025 йилда унинг 12-марта ота бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Янги фарзанднинг дунёга келиши билан санъаткор оиласидаги қувонч янада кўпайди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар