Жаҳонгир Отажонов ўзига ёқмайдиган хислатини ҳам очиқ айтди: "Ташлолмайман"

Жаҳонгир Отажонов ўзига ёқмайдиган хислатини ҳам очиқ айтди: "Ташлолмайман"

Хонанда Жаҳонгир Отажоновдан “Қайси хислатингиз ўзингизга ёқмайди?” дея сўрашди. Санъаткор саволга очиқ жавоб бериб, ўзида ёқмайдиган жиҳатлардан бири нос чекиш одати эканини айтди.

“Менга нос чекишим ёқмайди. Ташлолмайман ҳам”, — деди хонанда.

Шунингдек, ундан Ҳумо Аренада ўтказилган сўнгги икки концерти жуда муваффақиятли ўтгани, навбатдаги концертини қачон ташкил этиш ниятида экани сўралди.

“Қачон, қайси ташкилотчининг пули етса, ҳозир ҳам қўйишим мумкин. Менимча, ташкилотчиларга қимматга тушяпти. Кузга ҳам сўрашди. Мен, тўғриси, гонорарга ишлайман. Ўзимнинг гонорарим бор, шуни сўрайман, бошқа ҳеч нарсага аралашмайман. Фақат бориб, саҳнага чиқаман. У нима қилади, қандай чипта сотади, қандай реклама қилади — бу нарсалар менинг ишим эмас.

Шунинг учун кўпчилик ташкилотчилар чиқишга чўчишади, тўғриси. Қачон пули тайёр бўлса, бош устига”, — дея жавоб берди Жаҳонгир Отажонов.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар