Ўзбекистонда ноодатий онлайн тўй ўтказилди: келин-куёв АҚШдан туриб маросимда қатнашди

Ўзбекистонда ноодатий форматдаги онлайн тўй маросими ўтказилди. Унда келин-куёв АҚШда бўлган бўлса, тўй Тошкентда ташкил этилди.
Маросим учун қариндошлар пойтахтда жамланиб, анъанавий тўйга хос дастурхон, рақслар ва санъаткорлар иштирокидаги байрам дастурини уюштирди. Минглаб километр узоқликда бўлган келин-куёв эса Zoom платформаси орқали маросимга қўшилди.
Улар видеалоқа орқали меҳмонлар билан суҳбатлашиб, тўйда кечаётган барча жараёнларни экранда кузатиб борди. Шунингдек, масофадан туриб ўзбекона урф-одатлар ҳам адо этилди. Ҳатто "келин-салом" маросими ҳам АҚШдан туриб амалга оширилди.
Шу тариқа, масофа тўй эгаларининг яқинлари билан бирга байрам қилишига тўсқинлик қилмади.






























Изоҳлар 0
…