Аёл профессионал қучоқлаш орқали йилига 100 минг долларгача даромад топади

Аёл профессионал қучоқлаш орқали йилига 100 минг долларгача даромад топади

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи Элла Лав ўқитувчиликдан воз кечиб, профессионал қучоқлаш хизматини йўлга қўйган. У ушбу фаолият орқали яхши йилларда 100 минг долларгача даромад топишини айтган. Бу ҳақда Aol хабар берди.

51 ёшли Элла Лав Нью-Йоркдаги давлат мактабларида 13 йил давомида санъат фанидан дарс берган. 2017 йилда профессионал қучоқлаш ҳақида билиб, махсус онлайн курсни тамомлаган ва бу ишни дастлаб қўшимча фаолият сифатида бошлаган. Орадан олти ой ўтиб эса ўқитувчиликни тарк этиб, ушбу соҳага тўлиқ кириб келган.

Ҳозирда у бир соатлик қучоқлаш сеанси учун 150 доллар олади. Унинг айтишича, одатда кунига уч соатга яқин ишлайди. Йиллик даромади ўртача 60 минг долларни ташкил этса, яхши йилларда бу кўрсаткич 100 минг долларгача етади.

Bir-birini quchoqlab, ko'zlarini yumib yotgan ayol va erkak.

Лав хизматлари романтик ёки жинсий муносабатга асосланмаслигини, мижозлар билан олдиндан суҳбат ўтказиб, аниқ қоидалар ва шахсий чегараларни белгилашини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, айрим мижозлар шунчаки жисмоний яқинлик ва суҳбатга эҳтиёж сезгани учун бундай хизматдан фойдаланади.

Унинг таъкидлашича, бундай сеанслар айрим инсонларга хавфсиз ва ўзаро розиликка асосланган жисмоний яқинликни ҳис қилиш имконини беради. Лав мижозлар билан ишлашда профессионал чегараларга қатъий риоя қилишини билдирган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар