10:40 / 01.01.2023
2 014

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2023 йил учун реал тахминларни айтди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2023 йил учун реал тахминларни айтди
Россия 2023 йилда халқ ва давлат учун ҳаётий аҳамиятга эга олийжаноб мақсадларни ҳимоя қилишда давом этади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Биз доим реалист бўлишимиз керак. Мен пессимист эмасман, ваҳоланки, пессимист – ахборотларни яхши ўзлаштирган оптимистдир. Бу стакан борасида – ярми тўла ёки ярми бўш. Лекин бу ерда ҳали жуда муҳим жат бор, аниқроғи стаканда қандай суюқлик бор”, - дейди Лавров Биринчи каналга берган интервьюсида, келаси йил учун башорати ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, унинг кутилмалари “ҳақиқатга яқин”.
Ишончим комилки, биз ўз матонатимиз, сабр-тоқатимиз ва қатъиятимиз билан халқимиз, юртимиз учун ҳаётий муҳим бўлган ана шу эзгу мақсадларни, марраларни ҳимоя қиламиз. Мантиқий равишда Европада тенг ҳуқуқли, ажралмас хавфсизликни таъминлайдиган тенг ҳуқуқли мулоқот ва келишувларга доимо тайёр туриш. Бу Россия манфаатларини ҳисобга олишни назарда тутади”, - дея тушунтирган Лавров.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг