
Фото: EPA
Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилишича, 31 декабрь куни Россия қуролли кучлари Украина мудофаа-саноат мажмуасининг зарбдор дронлар ишлаб чиқаришга алоқадор объектларига зарбалар берган.
Конашенков қўшимча қилишича, учувчисиз учар қурилмалар сақланадиган жойлар ва улар учириладиган нуқталар ҳужумга учраган. «Зарбалар нишонларга бориб тегди», — дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги вакили.
Игорь Конашенков сўзларига кўра, бир кеча-кундузда Россия қуролли кучлари Украинанинг 15 та учар қурилмаларини йўқ қилган, зарбалар Донецк ва Луганск халқ республикалари, Белгород, Запорожье, Николаев, Харьков вилоятлари ва Қримдаги аҳоли пунктларида берилган.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни бутун Украина ҳудудида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Украина ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 1 январга ўтар кечаси Киев шаҳри ва вилояти осмонида 32 та дрон уриб туширилган. «Укрэнерго» энергия тизимига мисли кўрилмаган зарар етганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар