00:46 / 02.01.2023
2 041

Жанубий Корея ядровий зарба амалга оширилган тақдирда, Ким Чен Ин режимига нуқта қўйилиши ҳақида огоҳлантирди

Жанубий Корея ядровий зарба амалга оширилган тақдирда, Ким Чен Ин режимига нуқта қўйилиши ҳақида огоҳлантирди
Фото: Reuters
Жанубий Кореяда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг мамлакат ядровий арсеналини кенгайтириш ҳақидаги гапларига изоҳ берилди. Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги Шимолий Кореянинг ядро қуролини қўллашга қаратилган ҳар қандай уринишлари режимнинг якунига олиб келишини айтди.

«Агар Шимолий Корея ядро қуролидан фойдаланишга уринадиган бўлса, бу Ким Чен Ин режимининг қулашига олиб келиши ҳақида жиддий огоҳлантирамиз», — дейилади Мудодаа вазирлиги хабарида. Идора қайд этишича, Шимолий Корея томонидан ядров ва ракета таҳдидларини тийиб туришга уринишда давом этади. Мудофаа вазирлиги КХДРни ядросизланишга ўтишга чақирди.

Идора қўшимча қилишича, «ёппасига жазо ва қасос» (ҳужумларга жавобан ёппасига ракета отиш), «Килл Чаин огоҳлантирувчи зарба тизими» ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўз ичига олувчи «уч ўқли мудофаа» тизимини кучайтиришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни КХДР Меҳнат партияси ялпи мажлисида Ким Чен Ин мамлакат ядровий арсеналини кучайтириш зарурияти ошганини, чунки Жанубий Корея «шак-шубҳасиз душман»га айланганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг