
Фото: Reuters
АҚШ «НАТОнинг осиёча варианти»ни яратмоқчи ва КХДРга босим ўтказиш мақсадида Жанубий Кореяга зарбдор ядровий воситаларни жойлаштирмоқда. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин Меҳнат партияси Марказий қўмитаси олтинчи пленуми кенгайтирилган мажлисида нутқ сўзлаётиб айтиб ўтди.
«2022 йилда АҚШ турли ядровий зарбдор воситаларни Жанубий Кореяга доимий асосда жойлаштириб, республикамизга ҳарбий босим даражасини максимал равишда оширганди. Иккинчи томондан, Япония ва Жанубий Корея билан уч томонлама ҳамкорликни илгари суриб, ‘иттифоқни мустаҳкамлаш’ баҳонаси остида ‘НАТОнинг осиёча версияси’ сифатида янги ҳарбий блокни яратишга шўнғимоқда», — деди Ким Чен Ин.
Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ҳарбий харажатларни ошириш бўйича хавфли кирдикорлар борасида қутуриб кетган, Сеул эса буни КХДР томонидан хавф билан изоҳламоқда. Шимолий Корея етакчиси фикрича, ушбу вазият Пхеньяндан «АҚШ ва душман кучларининг КХДРга қарши қаратилган хавотирли ҳарбий ҳаракатларига жавобан ҳарбий кучни мустаҳкамлаш ва шу билан республика суверенитети, хавфсизлиги ва асосий манфааталрини кафолатлаш» бўйича саъй-ҳаракатларни икки карра оширишни талаб қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар