16:44 / 16.01.2023
281

Россия ва Беларус қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Россия ва Беларус қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади
Фото: Гавриил Григоров/ТАСС
Беларусда 16 январь, душанба куни эрталаб Беларус ва Россия қуролли кучлари авиация бўлинмаларининг қўшма тактик парвоз машғулотлари бошланди, деб хабар берди Беларус Мудофаа вазирлиги. Минскнинг таъкидлашича, ушбу машғулотлардан асосий мақсад «жанговар тайёргарлик вазифаларини биргаликда бажаришда оператив мувофиқликни ошириш»дир.

Ҳужжатда айтилишича, ҳаво разведкасини амалга ошириш, чегарада қўшма патруллар ўтказиш, қўшинлар гуруҳини ҳаводан қўллаб-қувватлаш, тактик десант қўшинларини жойлаштириш, шунингдек, юкларни етказиб бериш ва ярадорларни эвакуация қилиш бўйича ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

1 февралгача давом этадиган машғулотларга Беларус қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг барча аэродромлари ва полигонлари жалб этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котибининг биринчи ўринбосари Павел Муравейко машғулотлар фақат мудофаа характерига эга эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Муравейко қўшни Украинани провокацияларда айблади. Агар керак бўлса, Беларус «ўз ҳудудида ҳар қандай тажовузкорлик ёки террорчилик таҳдидига жавоб беради», деб таҳдид қилди у.

Кенг миқёсдаги Россия-Беларус ўқув машғулотлари бошланиши муносабати билан Беларус Россиянинг Украинага қарши урушига кириши мумкинлиги ҳақида яна тахминлар пайдо бўлди. АҚШ Мудофаа вазирлиги бундай позицияни асоссиз деб ҳисоблади. «Биз Беларуснинг можарога кириш нияти борлигини кўрмаяпмиз. Биз буни беларуслар ва россияликларнинг доимий машғулотлари деб ҳисоблаймиз, бор гап шу», - деди Пентагон матбуот котиби, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бригада генерали Патрик Райдер брифингда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг