05:47 / 28.03.2023
328

АҚШ Украинанинг барча йўқотилган ҳудудларни қайтаришини истайди

АҚШ Украинанинг барча йўқотилган ҳудудларни қайтаришини истайди

Фото: AFP
Қўшма Штатлар Украинадаги урушга барҳам бериш шартлари бўйича кескинроқ позицияни эгаллашни кўриб чиқмоқда, деб ёзди The Times. Вашингтон барча йўқотилган ҳудудларни Киевга қайтаришни талаб қилиши мумкин.

«Мақсад — Украина суверенитети ва мустақиллигини таъминлаш ва бу ҳудудларнинг қайтарилишини англатади», деди нашрга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали манбаси.

Қўшма Штатлар яқин келажакда воқеаларнинг бундай ривож олишини кутмайди. Шунга қарамай, Вашингтон «Украинанинг мустақил демократик давлат сифатида омон қолишига ёрдам бериш учун» Киевни қўллаб-қувватлаш ниятида.

20 март куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакети ажратганини маълум қилди. 2021 йил январь ойидан бери Вашингтон Киевга умумий ҳисобда 32,8 миллиард доллар ажратди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг