17:13 / 19.06.2023
502

Польшада юзлаб беларуслар Лукашенкони ағдаришга тайёргарлик кўрмоқда

Польшада юзлаб беларуслар Лукашенкони ағдаришга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: “ТАСС”

Беларусни тарк этишга мажбур бўлган ва келгусида “режимга қарши курашиш” учун республикага қайтишни истаётган беларуслар Польшада жанговар тайёргарликдан ўтмоқда. Бу ҳақда The Times хабар берди. Гап юзлаб одамлар ҳақида кетмоқда.

Машғулотларни 2020 йилдаги норозилик намойишларидан кейин истеъфога чиққан Беларусь хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тузилган BYPOL ташкилоти аъзолари ташкил этган. Улар Познан шаҳрида ўтказилмоқда. BYPOL раҳбари Александр Азаровнинг сўзларига кўра, баъзи гуруҳлар бир неча ойдан бери машғулот ўтамоқда.

Биз тинч йўлдан боришга ҳаракат қилдик. Аммо давлат қон тўкилмасидан туриб, ҳеч қачон озодликка эришмаган”, — деди газетага 60 ёшли электр устаси, Дед лақабли беларуслардан бири.

The Times эслатганидек, BYPOL 2022 йилда Беларусь темир йўлларига қилинган саботаж, шунингдек, 2023 йил февралида Maчулиши авиабазасида (Минск вилояти) Россиянинг А-50 самолётига қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.

Беларусда оммавий норозилик намойишлари 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин бошланган. Расмий маълумотларга кўра, Лукашенко 80 фоиздан кўпроқ, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская эса 10 фоизга яқин овоз олган. Тихановскаянинг штаб-квартираси сайлов натижаларини тан олмади ва ҳокимиятни тинч йўл билан топширишни талаб қилди. Охир-оқибат намойишчилар тарқатиб юборилди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди. Тихановская ва бошқа мухолифатчилар мамлакатни тарк этди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада юзлаб беларуслар Лукашенкони ағдаришга тайёргарлик кўрмоқда
ePN