date
views 359

ЖАР собиқ президенти қамоқхонада жой йўқлиги сабаб озод этилди

Фото: Reuters

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Жейкоб Зума қамоқхона тўлиб кетгани ва жой йўқлиги сабаб озод этилди, деб хабар бермоқда BBC.

Собиқ давлат раҳбари судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ойлик қамоқ жазосини ўташи керак эди.

Зума ЖАР қамоқхоналаридаги тангликни юмшатиш учун апрель ойида бошланган схема бўйича озод қилинган 9 000 дан ортиқ унчалик хавфли бўлмаган маҳбуслардан бири экани айтилмоқда.

Республика адлия вазири Роналд Ламола бу қарор ҳеч қандай сиёсий аралашувсиз қамоқхона маъмурияти томонидан қабул қилингани ва Зуманинг унга деярли таъсири йўқлигини айтди.

81 ёшли Зума 2021 йилда унинг президентлиги давридаги молиявий фирибгарлик ва қариндош-уруғчиликни тергов қилган комиссия олдида кўрсатма беришдан бош тортгани учун қамоққа ташланган. Бироқ у атиги икки ой ўтиб, соғлиғи сабабли қамоқдан озод қилинди.

Апелляция суди ўтган йилнинг ноябрида озодликни ноқонуний деб топди ва Зумaни жазо муддатини ўташ учун қамоқхонага қайтаришни буюрди. Июль ойида Конституциявий суд қамоқ жазосини бекор қилишга уринишни рад этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАР собиқ президенти қамоқхонада жой йўқлиги сабаб озод этилди