date
views 505

Трамп АҚШни “фашистлардан” қутқариш кераклигини айтди

Архив фото: Stringer

АҚШни фашистик мафкура тарафдорлари бошқаради. Американинг собиқ президенти Дональд Трамп “Американинг етакчи аёллари” тадбирида шундай фикр билдирди. Бу ҳолат ўзгарадими ёки йўқ, бўлажак сайловлар кўрсатади, деди у.

Трампнинг сўзларига кўра, сайловчиларнинг қўллаб-қувватлови билан у “АҚШ тарихидаги энг коррупсион президент” Жо Байденни мағлуб эта олади. Шунда Америка халқи ҳокимият тепасида турган “марксистик, фашистик ва коммунистик золимлардан” қутулади.

Тҳе Wалл Стреет Journal нашрига кўра, 2023 йил сентябрь ойи бошида республикачи сайловчилар ўртасида ўтказилган сўровлар сайловчиларнинг 59 фоизи праймеризда Трампни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини кўрсатади.

Респондентларнинг 60 фоиздан ортиғи собиқ президентга 2020 йилги Жоржия сайловлари натижаларига аралашиш бўйича қўйилган айбловларни сиёсий ва асоссиз, деб ҳисоблайди.

Трамп 2017—2021 йилларда президентлик қилган. У 2020 йилги сайловда демократ Жо Байденга ютқазди. Байден ҳам 2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш ниятида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШни “фашистлардан” қутқариш кераклигини айтди