Ўз фарзандини уй ва машина сотиб олиш эвазига сотишга келишган ота-онага суд ҳукми эълон қилинди

Ўз фарзандини уй ва машина сотиб олиш эвазига сотишга келишган ота-онага суд ҳукми эълон қилинди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида эр-хотин 1,5 ёшли ўғлини 35 минг долларга фарзандсиз оилага беришга келишгани ортидан суд ҳукми чиқарилди. Ота-она бундай қарорини оғир моддий шароит ва қарзлар билан изоҳлаган.

Суд маълумотларига кўра, эр-хотин олинган маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлашни режалаштирган.

25 минг доллар — кўп қаватли уйдан квартира сотиб олиш учун;

10 минг доллар — автомобиль харид қилиш учун.

Келишилган учрашув вақтида она болани топшириш ҳақидаги тилхатни ёзаётган, ота эса пулни олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Иш судда одам савдоси билан боғлиқ жиноят сифатида кўриб чиқилди. Суд эр-хотинни одам савдосида айбдор деб топди. Эркак 6 йилга, аёл эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Энг оғир жиҳатлардан бири — эр-хотиннинг жами уч нафар вояга етмаган фарзанди бўлганидир. Суд ҳукмидан сўнг улар қариндошининг қарамоғига топширилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар