Фото: Anadolu
Туркия Марказий банки раҳбари Ҳафизе Гае Эркан коррупция айбловлари туфайли истеъфога чиқди. У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ўз истеъфоси ҳақидаги сўровни йўллади.
Эрдўғон ўзининг собиқ ўринбосари, аввал Нью-Йорк Федерал захира банкида ишлаган ва Amazonънинг бош иқтисодчиси бўлган Фотиҳ Караҳанни Марказий банкнинг янги раҳбари этиб тайинлади.
Ҳафизе Гае Эркан илгари узоқ вақт АҚШда яшаган ва Goldman Sachs, Маrsh МcLennan ва First Republic Bank каби Америка банкларида ишлаган. У Туркия Марказий банкини бошқарган биринчи аёл бўлган ва 2023 йилнинг ёзида ушбу лавозимга тайинланиб, юқори инфляцияга қарши кураш учун асосий ставкани кескин оширишни бошлаганди. Банк охирги марта январь ойи охирида ставкани ошириб, уни 45 фоиз этиб белгилади. Илгари Эрдўғон узоқ йиллар давомида бундай молиявий сиёсатга қарши чиққан.
Марказий банк раҳбари “обрўга путур етказиш кампанияси”дан шикоят қилди
Эрканнинг истеъфоси олдидан Туркия матбуотида мамлакат бош банкирининг ўз қариндош-уруғларига имтиёзлар бергани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, унинг отаси банк ҳисобидан офис, хизмат машинаси ва қўриқчи олган. Бундан ташқари, ОАВ ёзганидек, Эрдўғон Эрканнинг Hurriyet газетасига берган интервьюсидан ғазабланган — унда у уй-жой нархининг қимматлиги туфайли Истанбулда квартира топа олмай, ота-онасиникига қайтганини айтган.
Ҳафизе Гае Эркан ўзининг истеъфо мактубида “унга қарши кенг кўламда обрўсига путур етказиш кампанияси уюштирилганидан” шикоят қилди. Марказий банк раҳбари ўрнини бўшатишга қарор қилиб, “оиласи ва бир ярим ёшли фарзандига зарар етказмасликка ҳаракат қилмоқда”, деб ёзади Эркан ижтимоий тармоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!