Фото: CNN
16 февраль куни Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Бенни Ганц мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ҳам жанговар ҳаракатлар давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
“Мен Исроилнинг барча фуқаролари ва гаровга олинганларнинг оилаларига шу хабарни етказмоқчиман: гаровдагилар қайтарилмагунча, биз тўхтамаймиз. Исроилликлар қайтарилмагунча, бир кун ҳам сулҳ бўлмайди”, — деган Ганц.
Исроил вакилига кўра, ҳатто яқинлашиб келаётган Рамазон ойида ҳам шиддатли жанглар давом этиши мумкин. Гаровда қолаётганлар қайтарилмас экан, ҳарбий амалиёт Рафаҳга ҳам кириб бориши таъкидланган.
Ганц Исроил Рафаҳга қуруқликдан ҳужум қилишга тайёрланаётганини ҳам маълум қилган. Расмий Тель-Авив ушбу бўлғуси тажовуз олдидан Миср билан мулоқотга киришишга ҳамда аҳолини “қўриқланадиган ҳудудлар”га йўналтиришга ҳаракат қилаётгани айтилган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Рафаҳдаги операция 10 март куни, Рамазон ойи бошланишига қадар якунланиши кераклигини маълум қилган эди. Бош вазир баёнотидан кўп ўтмай янграган ҳарбий ташкилотлар раҳбарлари тақдим этаётган маълумот эса тинчликка эришиш эҳтимолини истисно этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?