Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда

Исроилнинг Тель-Авив шаҳри шимолида ноодатий ҳолат кузатилди. Ўнлаб чиябўрилар аҳоли яшайдиган ҳудудга кириб келиб, шаҳар кўчаларида бемалол кезиб юрган. Воқеа гувоҳлари ёввойи ҳайвонларнинг бир жойга тўпланган ҳолда сайр қилаётганини видеога муҳрлаган.
Ёввойи ҳайвонларнинг турар жой мавзесида пайдо бўлиши маҳаллий аҳоли орасида хавотир ва норозилик уйғотган. Одатда табиий муҳитда яшайдиган чиябўриларнинг кўчалар бўйлаб эркин ҳаракатланиши аҳолининг эътиборини тортган.
Ҳозирда мутасаддилар ҳайвонларни хавфсиз тарзда тутиш ва табиий яшаш муҳитига қайтариш чораларини кўрмоқда. Уларни аҳоли яшайдиган ҳудуддан олиб чиқиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…