date
views 425

Техас президентлик сайловларидан кейин АҚШдан ажралиб чиқиши мумкин

Техас президентлик сайловларидан кейин АҚШдан ажралиб чиқиши мумкин
Фото: Google Images
Техаснинг Dallas Morning News (DMN) газетаси хабар қилишича, штат аҳолиси ичида АҚШдан ажралиб чиқиш тарафдори бўлганлар кўп.

АҚШнинг кўплаб штатларида навбатдаги президентлик сайловлари учун делегатлар аниқланадиган “Супер сешанба” яқинлашмоқда. Мақола муаллифларининг таъкидлашича, баъзи номзодлар “Техаснинг мустақилликка бўлган машҳур истагини амалга ошириш тарафдори” ва штатнинг АҚШдан ажралиб чиқишини қўллаб-қувватламоқда.

Таke Texas Back (“Техасни қайтариб оламиз”) ваъдасини бераётган номзодлар сони кўплиги хавотирли”, — дейилади мақолада.

Қайд этилишича, бу мажбурият сайланган лавозимга номзоднинг Техас манфаатларини умумий Америка манфаатларидан устун қўйиш ваъдасини, шунингдек, штатни АҚШдан ажратиш тўғрисидаги референдум қонун лойиҳасини илгари суришни ўз ичига олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техас президентлик сайловларидан кейин АҚШдан ажралиб чиқиши мумкин