Фото: Anadolu
Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида теракт уюштирилиши натижасида 2 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Туркиянинг Килис вилояти Элбейли туманига туташ Суриянинг Кобанбей вилояти ҳудудида ҳаракатланиб келаётган автомобиль портлаб кетган. Портлаш оқибатида автомобиль ичидаги икки киши ҳалок бўлган. Бир киши жароҳатланган.
Хавфсизлик кучлари яқин атрофда саъй-ҳаракатларни кучайтириб, тергов бошлаган. Ҳужумга алоқадорликда тахмин қилинган ҳамма сўроқ қилинмоқда.
Ҳозирча Сурия ҳудудидаги ҳеч бир террорчи-экстремист гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Расмийлар ҳужум ижрочиси мамлакат шимолида ўрнашган курд террорчи бригадаларига алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади