Фото: ISRO
Германия ва Польшадаги йирик авиакомпаниялар Исроил пойтахтига рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбага кўра, Яқин Шарқда янги ҳаво ҳужумлари содир бўлиши эҳтимоли компанияларни шу қарорни чиқаришга мажбур қилган. Расмийлар қисқа фурсатда яна рейслар тикланишини маълум қилган.
Олдинроқ Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Тель-Авивга рейсларини бекор қилган эди. Шу билан бирга, компания бутун Яқин Шарқ ҳудудида парвозларини тўхтатган ёки чеклаган.
Шунингдек, Польшанинг LOT авиакомпанияси 19 апрель куни Тель-Авив ва Байрутга рейсларни тўхтатган. Парвозларни қайта тиклаш масаласи якшанба куни кўриб чиқилиши маълум қилинган.
Қатор Европа авиакомпаниялари 30 апрелга қадар Яқин Шарққа парвозларни тўхтатган. Компаниялар раҳбариятлари сиёсий таранглик юмшаши биланоқ қарор қайта кўриб чиқилишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик...
Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади
Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди