Берлинда 11-қаватдаги ёнғинда қиз қутқарув саватига сакради (видео)

1 дақиқа ўқиш194
Берлинда 11-қаватдаги ёнғинда қиз қутқарув саватига сакради (видео)

Берлинда кўп қаватли турар жой биносининг 11-қаватида ёнғин содир бўлиб, қутқарув жараёнида қиз хавфли вазиятда қолди. Ёнғин зинапояси бинонинг юқори қисмигача етиб бормагани сабабли, у 11-қаватдан қутқарувчилар ушлаб турган махсус саватга сакрашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Incidentia хабар берди.

Ҳодиса 2026 йил 14 август куни содир бўлган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин-қутқарув техникаси фақат бинонинг пастроқ қисмигача етиб борган. Шу боис қутқарувчилар махсус люлькани ёнғин содир бўлган қаватдан икки қават пастроқда ушлаб туришган.

Тарқалган кадрларда кўп қаватли бино деразасидан қуюқ тутун чиқаётгани, қиз эса тор ташқи токчада ўтириб, ёрдам кутаётгани акс этган. Қутқарувчи люлькани бино деворига яқинлаштиришга ҳаракат қилганидан сўнг, қиз унга сакраб тушган.

Ушбу хавфли ҳаракат натижасида қиз қутқарувчилар саватига тушиб, хавфсиз жойга олиб чиқилган. Ҳодиса вақтида беш киши жабрлангани хабар қилинган. Айрим аҳоли вакиллари эса оловдан қутулиш учун юқори қаватлардан сакраш эҳтимолини ҳам кўриб чиққан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?