![Марказий Осиё давлатлари илк ҳарбий машғулотларни Россия ва Хитойсиз ўтказмоқда](/uploads/posts/2024-07/e694a00b80_photo_2024-07-09_16-34-04-o9ziopbs.webp)
Фото: AFP
Марказий Осиё давлатлари 9 июль куни қуруқлик, денгиз флоти ва ҳаво кучлари биргаликда, Россия ва Хитой иштирокисиз илк бор қўшма машғулотлар ўтказмоқда.
Қозоғистонга “биринчи турдаги” машғулотларни ўтказиш учун собиқ Совет Иттифоқининг яна тўрт давлати ташриф буюрган.
“Барча иштирокчилар етиб келди”, дейди вакил.
Қўшма машғулотлар “Бирлестик—2024” деб номланиб, қозоқ тилидан таржима қилганда “Иттифоқ” деган маънони англатади. Машғулотлар Каспий денгизида 17 июлга қадар давом этади, 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи ҳарбий кемалар, самолётлар, артиллерия ва танклар билан қатнашади.
Машғулотларда Марказий Осиёнинг тўртта давлати, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон иштирок этмоқда, бироқ Туркманистон қатнашмайди. Шунингдек, ҳарбий машғулотларда Озарбайжон ҳам иштирок этади.
Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, машғулотлар давомида ҳарбийлар “террорчилар томонидан босиб олинган оролни озод қилади” ва “денгиз хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича операциялар ўтказади”.
Бу давлатлар мунтазам равишда стратегик минтақадаги энг нуфузли икки йирик давлат: Россия билан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида ва Хитой билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида машғулотларда қатнашади, охирги марта бу каби тадбир 2023 йилда 1500 аскар иштирокида бўлиб ўтган.
“Ўнлаб йиллар давом этган курашдан кейин Марказий Осиё давлатлари сўнгги пайтларда ҳамкорликни фаоллаштирди, чунки йирик давлатлар ҳам хом ашёга бой ва муҳим савдо йўлига эга минтақага кўпроқ эътибор қаратмоқда”, дейилади хабарда.
Ушбу МО давлатлари Хитой ва Европа ўртасидаги Россияни айланиб ўтувчи “Ўрта йўлак” деб номланган транспорт йўлининг бир қисмидир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-08/x68ebca4240_brown20white20simple20modern20vlog20youtube20thumbnail209-ypz5z4tz.webp.pagespeed.ic.XCD76S3-04.webp)
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
![«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74bc1868a8_ucltw2uzkemnlvoa1ykpprn4xgd5rqmg.webp.pagespeed.ic.NkxlFgYb74.webp)
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
![Олимпиада медалларининг нархи қанча? расм](/uploads/posts/2024-07/x31706c9c40_13333333-pic_32ratio_900x600-900x600-75514-2-7hpmxu.webp.pagespeed.ic.hKPOK_zpr8.webp)
Олимпиада медалларининг нархи қанча?
![Турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар расм](/uploads/posts/2024-07/x71c19412f4_728x485_1_01b9dbd55c2f1790cb0e3d1799c58a5e1500x1000_0xac120003_20239893041659692103-x0yccjo_.webp.pagespeed.ic.J9c7yOxn1n.webp)
Турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар
![Россия, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашилди расм](/uploads/posts/2024-08/x199b5105ac_photo_2024-08-01_22-19-34-baww-g_q.webp.pagespeed.ic.IXyiXk7VGj.webp)
Россия, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашилди