![Украина ва Россия янги асирлар алмашинувини амалга оширди](/uploads/posts/2024-07/x858af50ad4_txxn7nfrspgvpyfd5ymctjvtw75jsjt2.webp.pagespeed.ic.2I9q9XDWnH.webp)
Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Украина ва Россия навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди, унинг давомида ҳар бир давлатнинг 95 нафар фуқароси озод этилди. Бу ҳақда 17 июл, чоршанба куни Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Алмашинув Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилди. Россия ҳарбий департаменти баёнотида айтилишича, озод этилган ҳарбий хизматчилар «Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитациядан ўтиш учун» ҳарбий транспорт самолётларида Москвага етказилади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, шунингдек, чегарачилар Украинага қайтган. «Қанчалик қийин бўлмасин, биз асирликда бўлиши мумкин бўлган барчани қидирамиз», — деб ёзди у Telegram'да.
Бу - уруш бошланганидан бери 54-асирлар алмашинуви
Бу 2022 йилнинг февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери содир бўлган 54-асир алмашинувидир, дея қайд этади Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб. Унга кўра, жами 3405 киши асирликдан Украинага қайтарилган.
Июн ойида бўлиб ўтган, БАА кўмагида ташкил этилган аввалги алмашув давомида Россия ва Украина ҳар бири 90 нафар асирни қайтарган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Исроил маслаҳатчиси: “ҲАМАС Ғазо келишув режасига 29 та ўзгартириш киритишга уринди” расм](/uploads/posts/2024-07/x96d8662f68_photo_2024-07-15_22-30-24-ci0wkiyu.webp.pagespeed.ic.DIYRYj-8-H.webp)
Исроил маслаҳатчиси: “ҲАМАС Ғазо келишув режасига 29 та ўзгартириш киритишга уринди”
![Бухорода 11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди расм](/uploads/posts/2024-07/xffc4a84011_2024-07-182021_43_33-f16d_kaa.webp.pagespeed.ic.Go-o0uvSLj.webp)
Бухорода 11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди
![Олимлар Ой сатҳидан 100 метр чуқурликда ғор борлигини аниқлади расм](/uploads/posts/2024-07/x3957589add_nasa-rarmdx15.webp.pagespeed.ic.LJvZ3KZV9X.webp)
Олимлар Ой сатҳидан 100 метр чуқурликда ғор борлигини аниқлади
![Туризм ташкилотларига 50 миллион доллар кредит ажратилади расм](/uploads/posts/2024-07/x50b6dd3f05_01.webp.pagespeed.ic.HeU0fX4Rrx.webp)
Туризм ташкилотларига 50 миллион доллар кредит ажратилади
![Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x4895ac21bb_photo_2024-07-16_12-29-36.webp.pagespeed.ic.qWsX-cKU8c.webp)
Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
![Сўров: Украинларнинг 44 фоизи Россия билан музокараларни бошлаш тарафдори расм](/uploads/posts/2024-07/xc30eb14f53__0qmcr8_4dizje9dew_hozlidls269dx.webp.pagespeed.ic.RbZyTBrdoc.webp)
Сўров: Украинларнинг 44 фоизи Россия билан музокараларни бошлаш тарафдори
![Миробод туман судида суд бошланмай унинг якуни маълум қилиб қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/xdd638672e9_4fgjvgd87v8wcjvmv0oklvieueywcfxh.webp.pagespeed.ic.mbNcSgB6tC.webp)
Миробод туман судида суд бошланмай унинг якуни маълум қилиб қўйилди