Санкт-Петербургда Майкл Джексон образидаги артист устига колонка қулаб тушди (видео)

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Майкл Джексонга тақлид қилиб чиқиш қилаётган артист билан саҳнада кутилмаган ҳодиса юз берди.
Маълум бўлишича, артист қўшиқ ижро этаётган пайтда саҳна четида овоз ускуналари ўрнатилган катта конструкция қулаб, унинг бошига урилган. Зарба оқибатида артист ерга йиқилган. Атрофдагилар эса дарҳол унинг ёнига югуриб келиб, ёрдам кўрсатган.
Ҳодиса Санкт-Петербургдаги Василевский оролидаги Смоленка яхталар порти ҳудудидаги ресторанда юз бергани хабар қилинди. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Ҳозирча артистнинг жароҳатлари ва соғлиғи ҳақида расмий маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…