Миллиардер ўғлининг 1,2 миллион долларлик тўйи барчани ҳайратга солди

Россиянинг Кабардин-Балқар Республикаси пойтахти Нальчик шаҳрида собиқ раҳбар ва миллиардер Арсен Каноковнинг 24 ёшли ўғли Альбертнинг тўйи бўлиб ўтди. У севгилиси Лилия билан оила қурди.
Оммавий ахборот воситалари ҳисоб-китобига кўра, тантанали маросимни ўтказиш учун 100 миллион рублдан ортиқ, яъни қарийб 1,2 миллион доллар сарфланган.
Тўйга жами 620 нафар меҳмон таклиф этилган. Катта тантана учун қарийб 2 минг квадрат метр майдонни эгаллаган «Rida» резиденцияси ижарага олинган. Меҳмонлар сони кўплиги сабабли ҳудудга қўшимча махсус чодир ҳам ўрнатилган.
Тўй харажатларининг салмоқли қисми безакларга сарфланган. Тирик гуллар ва узунлиги 40 метр бўлган йўлакни безаш учун қарийб 50 миллион рубл ажратилгани айтилмоқда.

Элит ичимликлар ҳам киритилган ресторан менюси нархи 8 миллион рублдан ошган. Ҳар бир столга алоҳида официант бириктирилган VIP хизмат учун эса яна 2 миллион рубл сарфланган.
Тантанадаги мусиқий дастур ҳам анча қимматга тушган. Кеча давомида Navai, Anna Asti ва Magamet каби машҳур санъаткорлар саҳнага чиққан. Уларнинг тўйдаги иштироки умумий ҳисобда 20 миллион рублдан зиёд баҳоланган.
Дабдабали маросимда аёл меҳмонларга Dolce & Gabbana брендининг тўпламлари совға қилинган. Тўй эса катта мушакбозлик ва бир неча қаватли улкан торт билан якунланган.
Миллиардер оиласи ташкил этган ушбу тантана ўзининг кўлами ва сарфланган маблағи билан ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотган.






























Изоҳлар 0
…