Қаршидаги техника университети биносида ёнғин содир бўлди (видео)

Бугун, 14 сентябрь куни Қарши давлат техника университетининг бош биноси том қисмида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 14:53 да “112” ягона диспетчерлик тизими орқали Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига университет биносининг том қисмида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг воқеа жойига ФВВнинг қутқарув бўлинмалари жалб қилиниб, ёнғинни бартараф этиш ишлари бошланган.
Вазирлик маълумотига кўра, ёнғин соат 15:57 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот қайд этилмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда ҳодиса оқибатида етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.






























Изоҳлар 0
…