06:04 / 18.09.2024
118

Лукашенко: “Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир”

Лукашенко: “Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир”
Фото: PА
Ҳар қандай хорижий кучнинг Беларусга ҳужуми Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

Мен рақибларимизни ҳамда ҳали ҳам тушунмаётганларни огоҳлантирмоқчиман. Бизга ҳужум қилиш керак эмас. Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушидир”, деди у.

Аввалроқ Беларусь мудофаа вазири Виктор Хренин Беларусь ва Украина чегарасида вазият кескинлигича қолаётганини айтган эди.

Хрениннинг сўзларига кўра, Украина томонида анча катта контингент тўпланган. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари доимий равишда разведка ишларини олиб бормоқда ва Беларусь чегараси дронлар томонидан бузилмоқда.

11 сентябрь куни Беларусда қўпорувчиларнинг мамлакатга ҳужумини олдини олиш учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани хабар қилинган эди. Республика ички ишлар вазири Иван Кубраковнинг маълум қилишича, чегара ҳудудига махсус полиция отряди ва ички қўшинларнинг махсус бўлинмалари жойлаштирилган, уларга душманнинг Беларусь аҳоли пунктларига кириб келишининг олдини олиш вазифаси юкланган.

Лукашенко, шунингдек, Минск ва Теҳрон Яқин Шарқ ҳамда Европа минтақасидаги кескин ҳарбий-сиёсий вазиятни инобатга олган ҳолда биргаликда ҳаракат қилишлари кераклигини маълум қилган эди.

Яқин Шарқда, Беларусь чегаралари яқинида, Европа минтақасида кескин ҳарбий-сиёсий вазият юзага келганда бизга нафақат маслаҳатлашувлар, балки мамлакатингиз билан биргаликдаги ҳаракатлар ҳам зарур. Биз кўп қутбли дунё томон кетяпмиз. Бу жуда қийин йўл бўлади. Яхши ҳамки, Эронда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам буни яхши тушунишади”, деган эди Беларусь раҳбари Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиан билан учрашувда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: “Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир”