00:30 / 02.10.2024
7

Хитойлик олимлар Эверест ўсаётганини қайд этишди

Хитойлик олимлар Эверест ўсаётганини қайд этишди
Фото: “Peakfinder.ru”
Эверест чўққисининг баландлиги доимий равишда ошиб бормоқда. Бундай хулосага Пекиндаги Хитой геология университети олимлари келишди.

Улар сайёранинг энг баланд нуқтаси жойлашган Ҳимолай тоғ тизмасида содир бўлаётган жараёнларнинг компьютер моделини яратди. Nature Geosciencе журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, кўтарилиш сабаби тоғ дарёлари тубининг ўзгаришидир. Шу туфайли сўнгги 89 минг йил ичида тоғ 15-50 метрга ўсди.

Олимлар тахминан 90 минг йил олдин Непалнинг Ҳимолай тоғларини кесиб ўтувчи энг катта дарёси бўлган Арун дарёсининг тубида сезиларли ўзгаришлар содир бўлганлигини аниқлашди. Натижада дарё Гангнинг энг йирик ирмоқларидан бири бўлган Коси дарёсининг кенг тизимига қўшилди.

Бу жараён юқорида қолган ирмоқларнинг қуришига ва эрозиясига олиб келади. Чунки бирлашган оқимларда сув кўп бўлади. Бу эса кўпроқ тошлар ҳамда чўкиндиларни ҳаракатга келтиради. Мазкур жараён, ўз навбатида, қўшни ерларнинг, жумладан, тоғларнинг сиртини кўтаради.

Олимларнинг фикрига кўра, Эверест йилига 0,16-0,53 мм га “ўсади”. Ҳозирда унинг баландлиги 8849 метр. Шунга ўхшаш жараёнлар қўшни Лхоцзе ва Макалу чўққиларига ҳам таъсир қилади. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, ўсиш жараёни чексиз давом этмайди. “Бу дарё тизими янги мувозанат ҳолатига келгунига қадар давом этади”, деб таъкидлайди тадқиқот муаллифларидан бири профессор Жингген Даи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик олимлар Эверест ўсаётганини қайд этишди
ePN