14:41 / 06.10.2024
24

Буркина-Фасо олтин қазиб олувчи чет элликларнинг лицензиясини қайтариб олишни бошлади

Буркина-Фасо олтин қазиб олувчи чет элликларнинг лицензиясини қайтариб олишни бошлади
Фото: Getty Images
Буркина-Фасо мамлакатда олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи айрим чет эл корпорацияларининг лицензиясини чақириб олишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий хунта етакчиси Ибраҳим Траоре маълум қилди.

«Олтинни қандай қазиб олишни ўзимиз биламиз ва нима учун халқаро корпорацияларнинг келиб, уни қазиб олишларига имконият беришимизни тушунмайман. Биз лицензияларни чақириб оламиз», — дейди Траоре.

Reuters агентлигининг қайд этишича, олтин Буркина-Фасонинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. 2022 йилнинг ўзида у ерда 70 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Мамлакатда кўплаб компаниялар, жумладан, Британиянинг Endeavour Mining, Австралиянинг West African Resources, Россиянинг Nordgold ҳамда Канаданинг Orezone Gold Corporation корпорациялари фаолият юритиб келади.

Буркина-Фасо — аҳолиси 22 миллионга яқин ва аҳоли жон бошига ЯИМи йилига 988,3 долларни ташкил этадиган Африка ғарбидаги энг қашшоқ давлатлардан бири. Унинг бир қисми «Ал-Қоида» ва ИШИД террорчилик ташкилотлари томонидан назорат қилинади.

2022 йил сентябрда Буркина-Фасода ҳарбий тўнтариш содир бўлган ва ҳокимият тепасига «Кобра» махсус бўлинмаси бошлиғи Ибраҳим Траоре келган эди. Траоре «ўтиш даври президенти» ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буркина-Фасо олтин қазиб олувчи чет элликларнинг лицензиясини қайтариб олишни бошлади