15:25 / 09.10.2024
45

Исроил мудофаа вазирига АҚШга бориши учун нега рухсат берилмади?

Исроил мудофаа вазирига АҚШга бориши учун нега рухсат берилмади?
Фото: Flash90
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мудофаа вазири Йоав Галантнинг АҚШга сафарини маъқуллашдан бош тортди. Бу ҳақда Ynet хабар берди.

Қарор сўнгги лаҳзада қабул қилинган. Галант 9 октябрга ўтар кечаси Вашингтонга учиши керак эди. Исроил мудофаа вазирининг Вашингтонга сафари АҚШ илтимосига кўра режалаштирилганди. Нетаньяху бу борада Рош-Хашона байрами (2-4 октябрь) арафасида маълум қилинган.

Галант АҚШда яқин ҳамкорлари билан Эронга зарба бериш борасида мулоқот қилиши керак эди. Бундан ташқари, у америкаликларга Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб бериш борасида илтимос қилиши режалаштирилганди.

Таъкидланишича, ташрифни рад этиш “сиёсий драма” ҳисобланади. Нетаньяху мудофаа вазири АҚШга бориши учун шарт қўйгани айтилмоқда. Жумладан, ташриф олдидан АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири билан телефон орқали гаплашиши керак бўлган.

"Байденнинг Нетаньяху билан муносабатлари бусиз ҳам қийин эди ва сўнгги ойларда янада ёмонлашди. Аксинча, Галант АҚШда бажонидил қабул қилинади. Тўғри, ташриф давомида у Байден билан эмас, балки унинг ҳамкасби, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашиши керак эди", дейилади хабарда.

Нетаньяху ва Байден ўртасидаги мулоқот ҳали режалаштирилмаган ва у қачон бўлиб ўтиши номаълум. Байден ўтган ҳафта Нетаньяху билан гаплашишини айтганди, бироқ бу ҳали содир бўлмади.

Исроил мудофаа вазири, Йоав Галант, Биньямин Нетаньяху, АҚШга сафар, Рухсат берилмади, Сиёсий драма

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил мудофаа вазирига АҚШга бориши учун нега рухсат берилмади?