Фото: Getty Images
Американинг Moderna Inc. биотехнологик компанияси 2025 йилда 2,5 миллиард долларгача — ўтган йилга нисбатан ва бозор кутилмаларидан камроқ фойда кўришни режалаштирмоқда. Ушбу прогноз эълон қилинганидан кейин Moderna акциялари қиймати 13 январ кунги савдоларда 21 фоизга тушиб кетди.
Компания пресс-релизида таъкидланишича, даромаднинг асосий қисми йилнинг иккинчи ярмида Spikevax ва mRESVIA вакциналари ҳисобига келади.
FactSet таҳлилчилар ўртасида ўтказган сўров натижаларида келтирилишича, компаниянинг бу йилги сотуви тахминан 2,92 миллиард долларни ташкил қилади.
2024 йилда Moderna’нинг савдо ҳажми, дастлабки маълумотларга кўра, 3-3,1 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, уларнинг 1,7 миллиард доллари АҚШ, қолгани эса чет эл бозорлари ҳисобига тўғри келган.
Компания ўтган йили операцион харажатларни 2023 йилга нисбатан 25 фоизга қисқартирган ва 2025 йилда 1 миллиард доллар, 2026 йилда яна 500 миллион доллар тежашга эришиш ниятида.
2024 йил охирида Moderna балансидаги пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари ҳажми 9,5 миллиард долларни ташкил этган. Компания жорий йил охирига бориб ушбу кўрсаткич 6 миллиард долларга бўлишини кутмоқда.
Сўнгги 12 ой ичида Moderna капитализацияси 68 фоизга тушиб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”