date
views 209

Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар «полициячи» ниқоби остида талончилик қилди

Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар «полициячи» ниқоби остида талончилик қилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзларини полициячи сифатида таништириб, курердан пул талаб қилган икки ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий 78.ru нашри хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, жабр кўрган шахс ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, курерлик фаолияти билан шуғулланган. 21 апрель куни у полицияга мурожаат қилиб, 11 апрель куни кечки вақтда икки номаълум шахс ўзларини полиция ходими деб таништириб, унга қурол билан таҳдид қилганини айтган. Улар жабрланувчини гиёҳванд моддалар сақлаш бўйича жиноий иш очиш билан қўрқитиб, ундан 100 минг рубль (тахминан 15,5 миллион сўм) олиб кетишган.

Ушбу ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 162-моддаси (босқинчилик) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилди. 21 апрель куни ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида икки гумондор қўлга олинди. Улар ҳам Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан бошлаб Санкт-Петербург шаҳрида электровелосипед ва мопедларда ишловчи курерларга қарши мунтазам рейдлар бошланган. Ички ишлар вазирлиги мазкур текширувлар доимий равишда амалга оширилишини маълум қилганди. Биринчи рейд кунининг ўзидаёқ 13 нафар ноқонуний ишлаётган курер ушланган ва 160 дан зиёд транспорт воситалари мусодара қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар «полициячи» ниқоби остида талончилик қилди