date
views 120

Флойд Мейвезер банкрот бўлдими? Бокс афсонаси журналистнинг хабарини рад этди

Флойд Мейвезер банкрот бўлдими? Бокс афсонаси журналистнинг хабарини рад этди
Таниқли америкалик журналист Стивен Эй Смит ўзининг сўнгги чиқишида дунё тарихидаги энг бой боксчилардан бири Флойд Мейвезер молиявий жиҳатдан тўлиқ банкрот бўлганини маълум қилди. Бу хабар спорт оламида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Журналистнинг билдиришича, яқинда Флойд Мейвезер Нью-Йорк шаҳридаги кўчмас мулк лойиҳасига 402 миллион доллар маблағ киритган. Бироқ бу сармоя фирибгарлик схемаси бўлиб чиққан ва натижада боксчи катта миқдорда зарар кўрган. Маълум қилинишича, бу ҳолат барча даврларнинг энг бой боксчиси сифатида тан олинган Мейвезернинг молиявий ҳолатига жиддий таъсир ўтказган.

Бироқ машҳур Sportico портали маълумотларига кўра, Флойд Мейвезернинг бойлиги ҳозирги вақтда 1,15 миллиард долларга тенг. Бу кўрсаткич унинг бутун фаолияти давомидаги турли мусобақалар ва тижорат шартномаларидан олинган даромадлари ҳисобидан шаклланган.

Шунингдек, GiveMeSport нашри 2025 йил бошида Мейвезернинг умумий фаолият давомидаги даромадларини 400 миллион доллар деб баҳолаган. Ушбу рейтингда Флойд биринчи ўринни эгаллаган бўлса, афсонавий Жорж Форман иккинчи, мексикалик машҳур боксчи Сауль «Канело» Алварес эса учинчи ўринни банд этган. Шунингдек, бу рўйхатда украиналик Александр Усик ҳам мавжуд бўлиб, у 6-поғонадан жой олган.

Флойд Мейвезер эса журналистнинг унинг банкрот бўлганлиги ҳақидаги хабарларига ўзига хос тарзда жавоб қайтарди: «Мен ҳали ҳам нафас олаётганим учун сизнинг олган маошингиздан кўпроқ пул ишлайман», — деди боксчи.

Шунингдек, у ўзининг молиявий аҳволини тасвирлаб: «Агар иккита хусусий самолётга эгалик қилиш, 100 дан ортиқ кўчмас мулкларга соҳиб бўлиш ва ҳаётда тўлиқ эркинлик банкротлик ҳисобланса, унда ҳаммани менинг изимдан юришга чақириб қоламан», — деб кескин ва аниқ жавоб берди.

Экспертлар ва мухлислар ҳозирда бу икки қарама-қарши маълумотлар ўртасидаги ҳақиқатни изламоқда ва вазият ривожини диққат билан кузатиб боришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флойд Мейвезер банкрот бўлдими? Бокс афсонаси журналистнинг хабарини рад этди