date

Трамп Tomahawk қанотли ракеталарини Украинага беришни кўриб чиқмоқда

Трамп Tomahawk қанотли ракеталарини Украинага беришни кўриб чиқмоқда
Янги геосиёсий бўрон остонасидами? АҚШда президент Доналд Трампнинг Украинага узоқ масофага учувчи қанотли Tomahawk ракеталарини бериш имконини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди, деб хабар берди washingtonpost.com.

Маълумотларга кўра, 11 июль куни АҚШ ҳукуматида Tomahawk ракеталарининг тақдири бўйича муҳокамалар ўтказилган. Бу ракеталар аввалроқ Эронга нисбатан ҳаво ҳужумларида қўлланган эди. Шу боис, уларнинг Украинага ўтиши катта сиёсий ва ҳарбий ўзгаришларни олиб келиши мумкин. Ҳозирча бу қуроллар Украинага ажратиладиган расмий рўйхатга киритилмаган, бироқ келгусида вазият кескин ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.

Шу билан бирга, Пентагон манбалари АҚШ ҳукумати Украинада мавжуд бўлган ATACMS ракеталарига масофавий чекловларни олиб ташлаши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Агар бу амалга ошса, украиналик ҳарбийлар 300 кмгача бўлган масофада зарба бериш имкониятига эга бўлади. Бу эса Россия ҳудудидаги кўплаб ҳарбий объектларни нишонга олишга йўл очади.

Айниқса, Доналд Трамп билан Володимир Зеленский ўртасидаги суҳбат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. WP ёзишича, Трамп ундан: “Нега Москвага зарба бермаяпсизлар?”, деб сўраган. Зеленский эса: “Агар бизга етарли қурол берсангиз, буни амалга оширамиз”, деб жавоб қилган. Бундан сўнг Трамп Украина нафақат Москва, балки Санкт-Петербургни ҳам нишонга олиши кераклигини айтган.

14 июль куни эса АҚШ ва Европа Иттифоқи Киевга қурол етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Улар орасида Patriot тизимлари ва уларга мос ракеталар, шунингдек, эҳтимолий ҳужумкор қуроллар ҳам бўлиши мумкин.

Axios манбалари таъкидлашича, янги ҳарбий ёрдам пакети Россия ҳудудларини нишонга олиш имконини берадиган узоқ масофали ракеталарни ҳам ўз ичига олади. Агар бу амалга ошса, Украина армияси биринчи марта Москва ва Санкт-Петербургга таҳдид даражасидаги қуролларга эга бўлади.

Жаҳон саҳнасида вазият янада шиддатланиши мумкин. Чунки бу каби қарорлар нафақат Россия–Украина муносабатларига, балки бутун Евроосиё хавфсизлигига таъсир кўрсатади. Ҳаммаси энди АҚШ сиёсий қарорлари ва Россиянинг реакциясига боғлиқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Tomahawk қанотли ракеталарини Украинага беришни кўриб чиқмоқда