Туркиянинг Муғла вилоятида, Эгей денгизи соҳилларида кичик қайиқ ҳалокатга учради.
TRT Haber’нинг ёзишича, қайиқда жами 8 киши бўлган. Улардан олти нафари ўз кучига суяниб, қирғоққа етиб олган. Бироқ икки нафар бола ҳалигача бедарак йўқолган.
Муғла вилояти губернатори Идрис Акбйик маълумот беришича, қидирув-қутқарув ишларига битта вертолёт, учта қутқарув қайиғи ва иккита ғаввослар гуруҳи жалб этилган.
Ҳозирда денгиздаги излаш ишлари тўхтамай олиб борилмоқда. Ҳокимият ва қутқарувчилар бедарак йўқолган болаларни топиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар